ФИФА раҳбари Жанни Инфантино 6 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол асссоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Юртимизда давом этаётган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Бир неча кундан сўнг дунёнинг энг кучли футзал терма жамоаси номи маълум бўлади. Айнан ЖЧ финал учрашувини бевосита "Ҳумо Арена"дан томоша қилиш ҳамда ташкилий қўмита томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида 6 октябрь куни ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга етиб келиши режалаштирилмоқда.