Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

ФИФА президенти 6 октябр куни Ўзбекистонга келади

ФИФА президенти 6 октябр куни Ўзбекистонга келади

ФИФА президенти Жанни Инфантино 6 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФА хабар берган.

«Юртимизда давом этаётган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Бир неча кундан сўнг дунёнинг энг кучли футзал терма жамоаси номи маълум бўлади. Айнан ЖЧ финал учрашувини бевосита «Ҳумо» аренадан томоша қилиш ҳамда ташкилий қўмита томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида 6 октябр куни ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга етиб келиши режалаштирилмоқда», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Инфантинонинг Фарғонада ўтадиган Ўзбекистон кубоги финалини томоша қилиш учун келиши ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Киритилди: 20:25 04.10.2024. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!