Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жиноий киберҳужумга учради. Бу ҳақда журналист Роб Харрис Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"ФИФА киберҳужум қурбони бўлганини маълум қилди. Ҳужум натижасида шахсий ва хизматга оид маълумотларнинг чекланган қисмига рухсатсиз кириш имконияти қўлга киритилган. Федерация ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилаётганини билдирди", — деб ёзди Харрис.
Аввалроқ ФИФА ташкилотнинг янги президенти лавозимига уч нафар номзоднинг исмини эълон қилган эди. Навбатдаги сайловлар 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтадиган 77-конгрессда ўтказилади.
Номзодлар — Филипп Диалло, Кодзо Тасима ва ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантино.