Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ФИФА ЖЧ-2026 бюджетини қисқартирди

ФИФА ЖЧ-2026 бюджетини қисқартирди

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати бюджетини қисқартирди.

ФИФАнинг 2024 йилги йиллик ҳисоботида 2023 йилдан 2026 йилгача бўлган давр учун прогноз қилинган бюджет тақдим этилган эди. Унга кўра, Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун операцион харажатлар 1,12 миллиард долларни, мукофот пуллари ва телетрансляция амалиётларини ўз ичига олган умумий бюджет эса 3,756 миллиард долларни ташкил этиши керак эди.

Операцион харажатлар сифатида «техник хизмат кўрсатиш» учун 280 миллион доллар, транспорт учун 159 миллион доллар, хавфсизлик учун 145 миллион доллар ва меҳмонлар билан ишлаш учун 79 миллион доллар ажратиш режалаштирилган эди.

Бироқ, The Athletic нашрининг тўртта манбага таяниб хабар беришича, харажатлар 100 миллион доллардан кўпроққа қисқартирилган. Тегишли кўрсатма ФИФАнинг Швейцариядаги штаб-квартирасидан келган.

«ФИФА харажатларни назорат қилиш ва имкон қадар кўпроқ даромадни бутун дунё бўйлаб футболни ривожлантиришга инвестиция қилиш мақсадида бюджет самарадорлигини доимий равишда қайта кўриб чиқади. Бу ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаслиги керак, чунки барча турнир ва тадбирларимиз олдидан одатда бюджет қайта кўриб чиқилади.

Бюджет самарадорлигини ошириш ФИФА президентлиги сайловлари билан боғлиқлиги ҳақидаги даъволар шунчаки уйдирмадир», — дея вазиятга изоҳ берди ташкилот вакили.

Киритилди: Бугун 17:41. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!