Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

FIDE 12 ёшли ўзбекистонлик қизга «спорт устаси» унвонини берди

FIDE 12 ёшли ўзбекистонлик қизга «спорт устаси» унвонини берди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан ўзбекистонлик иқтидорли шахматчи Сарвиноз Бегмуратовага аёллар ўртасида FIDE спорт устаси унвони берилди.

Бегмуратова Сарвиноз ушбу унвонни 12 ёшида қўлга киритиб, Ўзбекистон шахмати тарихида энг ёш аёллар ўртасидаги FIDE спорт устаси сифатида тарихга кирди.

Маълумот учун, 2019 йилда 13 ёшида Умида Омонова мазкур унвонга сазовор бўлган эди.

Киритилди: 13:18 09.01.2026. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!