Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фидан: Туркия Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар учун идеал жой

Фидан: Туркия Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар учун идеал жой

Истанбул Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиш учун идеал танловдир.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан маълум қилди.

"Биз келишув жараёнида тараққиётни кўра бошладик. Барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда томонлар ўтириб, келишувга эришиш учун жой зарур. Аслида бунинг учун Туркия идеал танловдир. Маълумки, Россия томони бу ҳақда (2 июн куни Истанбулда музокаралар ўтказиш ташаббуси) Москвага ташрифимдан сўнг дарҳол эълон қилди. Бу айни пайтда муҳим воқеа", - деди Фидан.

Унга кўра, Украина ҳукумати, хусусан, президент Владимир Зеленский билан учрашувлар режалаштирилган. Бу учрашувларда Туркиянинг позицияси ва барча томонларнинг вазиятга қарашлари ҳамда оташкесимнинг аҳамияти муҳокама қилинади.

Киритилди: 23:02 29.05.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!