Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фидан: “Мени ўлдиришга уринганлар бор"

Фидан: “Мени ўлдиришга уринганлар бор"

Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан беш йилча аввал уни маргимуш ва симоб билан заҳарлашга уриниш бўлганини маълум қилди.

Бу ҳақда Фидан 24TV телеканали эфирида маълум қилди.

"Бу маргимуш ва симобдан оғир заҳарланиш эди. Заҳарланиш қаердадир содир бўлган, кейин бу таҳлиллар натижасида аниқланган. Бу тўрт-беш йил олдин содир бўлган," - деди у.

Вазир ким заҳарлашга уринган бўлиши мумкинлигини айтмади. Аммо у "душманлар нафақат ичкарида, балки ташқарида ҳам мавжуд"лигини таъкидлади.

Фидан 2023 йилда ТИВ раҳбари лавозимини эгаллади. Бунгача у Туркия Миллий разведка ташкилотига раҳбарлик қилган.

Киритилди: 16:41 10.05.2025. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!