Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Фермер яширган Volkswagen топилди

Фермер яширган Volkswagen топилди


Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов тумани бўлими иш юритувига "Н.С." фермер ҳўжалигининг солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мулкий ҳолатини ўрганиш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга кўра, қарздор хўжаликка тегишли "Volkswagen" русумли автотранспорти мавжудлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор мазкур автомашинани хатловдан яширганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Шароф Рашидов тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан Volkswagen русумли автотранспорти топилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу автомашина аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар фермернинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларига йўналтирилиши мумкин.

Киритилди: 15:45 09.07.2025. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!