Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) директори Кэш Патель Венесуэла президенти Николас Мадурони "наркотик сотадиган диктатор" деб атади ва уни қўлга олганга 50 миллион доллар мукофот берилишини эълон қилди.
Бу ҳақда Патель ўзининг ижтимоий тармоқда ёзди.
"Мадуро шунчаки порахўр эмас, у наркотеррорда айбланган диктатор. Америка ҳеч қачон унинг қон пуллари учун хавфсиз бошпана бўлмайди", дейилади постда.
Аввалроқ, 3 октябрь куни АҚШ ҳарбийлари Венесуэлада эҳтимолий гиёҳвандликка қарши операцияга тайёрлиги хабар қилинганди. The Washington Examiner нашрининг ёзишича, ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳаво кучлари, жумладан, ҳарбий-денгиз кучлари кемалари, F-35 қирувчи самолётлари, Harrier самолётлари ва денгиз пиёдалари бўлинмалари операцияга тайёрланди. Асосий портлар ва аэродромларни назорат қилиш АҚШга мамлакатдаги доимий ҳарбий иштирокини ошириш ва сақлаб қолиш имконини беради.