Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Файзуллаевнинг биринчи мураббийларидан бири Қирғизистонда иш бошлади

Файзуллаевнинг биринчи мураббийларидан бири Қирғизистонда иш бошлади

Қўчқор-Ота шаҳрининг «Нефтчи» футбол клуби янги бош мураббийини расман таништирди. 2026 йилдан жамоани Ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан бошқаради.

51 ёшли Дмитрий Ан узоқ йиллар давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клубида фаолият олиб борган. Ўтган мавсумда эса «Навбаҳор» академиясида ишлаган.

Унинг таниқли шогирдларидан бири — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев бўлиб, у аввалроқ Москва ЦСКАсида тўп сурган, ҳозирда эса Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Дмитрий Анга ассистент сифатида яна бир ўзбекистонлик мутахассис — Тимур Бабаханов ёрдам беради.

Ўтган мавсумда «Нефтчи» Қирғизистон Премьер-лигасида 9-ўринни эгаллади. Аввалига жамоани россиялик Александр Мочинов бошқарган бўлса, кейинчалик унинг ўрнини қирғизистонлик мураббий Анатолий Власичев эгаллаган эди.

Киритилди: Бугун 10:49. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!