Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 413 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ, Дайр ал-Балоҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 110 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 44 056 киши шаҳид бўлди.
▪️Фашистлар Камал Адван касалхонасига бомба ташлади, 7 нафар шифокор яраланди.
▪️Касалхона директори Камал Адван: Касаллар ва ярадорлар шу ерда экан, Ғазо шимолида қолишга мажбурмиз.
▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Шарқий Ғазода ишғолчилар қолдирган консервалардан 15 бола ва аёл заҳарланди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Байт Лаҳиядаги 15 та босқинчи нол масофадан йўқ қилинди. Жабалия ва Нитцарим ўқида ишғол ускуналарига ҳужум қилинди.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Ҳайфадаги босқинчи денгиз флотига, Аккадаги Шарага базасига ва Ашдоддаги Ҳавор ҳаво базаларига ҳужум қилди. Хиамдаги аскарлар концентрациясига 10 марта ҳужум қилинди, Шамада "Меркава" танки йўқ қилинди.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Босқинчиларнинг Баалбекдаги ҳужумлари натижасида 47 киши ҳалок бўлди, 51 киши яраланди. Босқинчилар Байрут чеккасидан мажбурий эвакуация қилишни буюрди.
▪️Халқаро жиноят суди Бош прокурори бутун дунё давлатларига мурожаат қилиб, Нетаняху ва Галантни ҳибсга олиш қарорини амалга оширишда ёрдам сўради. Аксарият давлатлар исроиллик босқинчи раҳбарларни таъқиб қилиш қатъиятини тасдиқлади.