Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фарзандлари онасини кўришни истамаган аёл алимент пуллари ундирилди

Фарзандлари онасини кўришни истамаган аёл алимент пуллари ундирилди

Оилавий низолар кўпинча болаларнинг тақдирига салбий таъсир кўрсатади. Одатда, болаларини ташлаб кетган оталар ҳақида кўп эшитамиз, лекин бугунги воқеа бошқача. Олтиариқ туманидаги ҳодиса бизни ачинарли ҳақиқатга яна бир бор тўқнаштиради: онанинг фарзандларини ташлаб кетиши.

Уч боласини отасига ташлаб чет элга кетган аёлдан алимент ундириш учун олиб борилган узоқ муддатли ишлар натижасида 13 млн. сўм алимент ундирилди.
Аммо, пулдан кўра ачинарлироқ манзара кузатилди: болалар ўз онасини кўришни исташмади.

Бу воқеа бизга оиланинг мустаҳкамлиги ва ота-она масъулиятининг аҳамиятини яна бир бор эслатади.

Болаларнинг ота-онасининг муносабатларидан қанчалик азият чекишини, уларнинг таъминоти ва руҳияти учун ота-онанинг ҳар иккисининг масъулияти қанчалик муҳим эканини кўрсатади.

Отанинг ҳам, онанинг ҳам фарзандига бўлган меҳри ва масъулияти боланинг соғлом тарбияси учун муҳим омилдир.

Бу воқеа бизга ачинарли ҳақиқатни эслатади: баъзан энг катта жазо – болаларнинг онасини кўришни истамаслигидир.

Киритилди: 21:15 09.08.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!