Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарзандим қатъиятли ва ўзига нисбатан ишончи юқори бўлсин, десангиз...

Фарзандим қатъиятли ва ўзига нисбатан ишончи юқори бўлсин, десангиз...

Мусиқий таълим болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлигини сезиларли даражада яхшилайди. Тадқиқотчилар мусиқа таълимининг роли ҳақидаги 30 та илмий мақолани таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

Олимларнинг таъкидлашича, мусиқа тинглашдан фарқли ўлароқ, уни фаол ўрганиш - асбоблар чалиш, композициялар яратиш, ансамблларда қатнашиш уларнинг ички дунёсига ижобий таъсир кўрсатади. Мусиқа билан мунтазам шуғулланувчи мактаб ўқувчиларида ўз қадр-қимматини англаш, ўзига нисбатан ишонч, ҳиссий барқарорлик кузатилган. Шунингдек, уларда ўқишга бўлган иштиёқ ҳам юқори бўлади. Мусиқа дарслари ўзаро дўстликни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва жамиятга тегишлилик ҳиссини яратади.

Мусиқа дарсларида хавфсиз, илҳомлантирувчи муҳит хукмрон. Айнан шу боис ўзини намоён қилишга, қатъиятлиликни ривожлантиришга, ўзига ва бошқаларга ижобий муносабатни шакллантиришга ёрдам беради.

Киритилди: 21:42 12.07.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!