Бугун 24 сентябрь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғоналик йигит танишишни хоҳламаган қизга беҳаё расмлар юборди, оқибатда...

Фарғоналик йигит танишишни хоҳламаган қизга беҳаё расмлар юборди, оқибатда...

Қува туман маъмурий судининг раиси А.Жумаевнинг "ANIQ.UZ"га маълум қилишича, ҳуқуқбузар Қурбонов Достонбек Рустамжон ўғли жабрланувчи Д.Абдуллаеванинг телефонига “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали СМС хабарларни жўнатиб, танишишни таклиф қилади, ва у билан танишиб узоқ муддат гаплашиб юриш истагидалигини айтади, уни бу таклифи рад этилганлиги боис унга ҳар хил беҳаё расмлар Достонбек томонидан юборилади. Шунда жабрланувчи Д.Абдуллаева ушбу беҳаё расмлар юборишни тўхтатишлигини, акс ҳолда  ИИБга мурожаат қилишини айтиб огоҳлантирса-да, ҳуқуқбузар Д.Қурбонов жабрланувчига беҳаё расмларни юборишни тўҳтамайди ва уни топа олмаслигини ва қўлидан ҳеч нарса келмаслигини айтиб мақтанади.  Шундан сўнг жабрланувчи ИИБга мурожаат қилишдан бошқа илож қолмайди.

Шу жойда қонунга назар ташлаймиз, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 189-моддасига кўра, порногарфик маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш - порнографик маҳсулотни, уни тарқатиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 Бироқ, Достонбекнинг парнографик махсулотларни тарқатилишига жавобгарлик борлигидан, бундан ташқари жабрланувчининг яна беҳаё расмлар юборса, ИИБга мурожаат қилишидан ҳам қўрқмайди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик иши Қува туман маъмурий судида кўрилиб, ҳуқуқбузар Д.Қурбонов ўз ҳаракатларига иқрорлигини, бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини айтиб, жабрланувчидан кечирим сўради ва  ундан ашёвий далил тариқасида олинган Қува туманидаги “Қуббо Олимжон” МЧЖда сақланаётган “Samsung Gallaxi” русумли уяли телефон давлат фойдасига мусодара қилинади, Достонбекга эса бир миллион тўрт юз минг сўмдан ортиқ жарима жазоси тайинланди.

 

                                     

Киритилди: 10:33 14.02.2020. Ўқилди: 10214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!