Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғоналик ота фарзанди учун олдиндан 160 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди

Фарғоналик ота фарзанди учун олдиндан 160 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Б.дан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи А.А фойдасига алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Х.Б. фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб беришини маълум қилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, фарзанд вояга етгунга қадар бўлган алимент миқдори 160 млн. сўмни ташкил қилган ва қарздор 24.11.2021 йилда куни ушбу маблағни ундирувчига топширган ҳамда ижро иши Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Киритилди: 21:44 24.11.2021. Ўқилди: 2468 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!