Telegram месседжерида тарқаган видеода ИИО ходими ва фуқаролар номаълум шахсни юқори қувватли электр тармоқ устунидан тушишини илтимос қилаётганлари акс этган. Ушбу факи бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
4 март куни тахминан соат 17.45 да эркак киши “Қўйлиқ” бозори ҳудудидаги юқори қувватли электр тармоқ устунига чиққани Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимларининг назарига тушди. Устундан тушишини илтимос қилганларга жавобан у ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари нохуш ҳодисани олдини олдилар.
Номаълум эркак – фарғоналик муқаддам судланган 34 ёшли Дониёрбек Д. эканлиги ва у спиртли ичимлик таъсири остида эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирги вақтда Д.Д. Тошкент вилояти клиник психиатрия шифохонасига жойланди, шифохонада у билан психологлар ишламоқдалар.