Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада уйида гиёҳвандлик воситасини ноқонуний сақлаётган шахс фош этилди

Фарғонада уйида гиёҳвандлик воситасини ноқонуний сақлаётган шахс фош этилди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини  ноқонуний сақлаш ва реализация қилинишига қарши курашиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумот асосида Қўштепа туманида туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадондаги гилам остида ва мебель ичига целлофан пакетга ўраб жойланган яшил рангли ҳамда ўткир ҳидли 87 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 16:03 01.04.2021. Ўқилди: 1792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!