Бугун 28 июнь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада томорқасида 60 туп каннабис парваришлаб келаётган фуқаро ушланди

Фарғонада томорқасида 60 туп каннабис парваришлаб келаётган фуқаро ушланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 11 май куни каннабис гиёҳванд моддасини парваришлаб келаётган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон тумани ИИБ ТЕҚКБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Қудаш» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро П.Ю.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 60 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:55 22.05.2022. Ўқилди: 1119 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!