Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Фарғонада табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, туманидаги “K” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида тамғаси бузилган газ ҳисоблагичга уланиб, 10.09.2021 йилдаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича хабарномани инобатга олмасдан фаолият юритганликлари натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 247,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:01 16.10.2021. Ўқилди: 1389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!