Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир нечта йигитлар ҳаракатланиб кетаётган Spark устида чиқиб олишгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ хабарига кўра, мазкур машина ҳайдовчиси ва йигитлар қўлга олиниб, жазога тортилган.
Шунингдек, воқеада иштирок этган бошқа йигитлар ҳам қилган ишидан пушаймон эканлигини айтиб, кечирим сўрашди.
Жиноят ишлари бўйича Учкўприк тумани судида мазкур ҳуқуқбузарлик кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, 3 нафар йигитга МЖтКнинг тегишли моддалари билан 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.