Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада эркак қонунни бузди: унга ҳукм ўқилди

Фарғонада эркак қонунни бузди: унга ҳукм ўқилди

 Кўп қаватли этажларда яшовчи шахснинг  рухсатсиз “Ўзбошимчалик” билан эшик очиб, девор қилганлиги учун “иши”судда  кўрилди.

 

 

Ҳуқуқбузар Ашуров Вохиджон Ортикович Қува туман, Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида уй-жой инспекцияси томонидан текшириш ўтказилганда, тегишли рухсатномасиз, Ғалаба кўчаси, 62-уй, орқа томонига эшик очиб,  девор қуриб, ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланган. Ҳуқуқбузар В.Ашуров суд муҳокамасида, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлиб, 2019 йил 30 октябрь куни кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, яшаш уйи орқа томонига тегишли рухсатномасиз эшик очиб, девор билан ўраб олгани аниқлангани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда ҳаракатлари ноқонуний эканини тушуниб етганини, келгусида бундай ҳаракатлар содир этмаслигини билдириб, ноқонуний қилган қурилишларини ўз иҳтиёри билан бартараф қилганлигини айтиб, суддан енгиллик беришни сўради. Судда унинг ҳуқуқбузарлик содир этгани ўз тасдиғини топади. Суд, ҳуқуқбузар В.Ашуровга нисбатан жазо тайинлашда, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрор ва пушаймонлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганини, оилавий шароитини инобатга олиб, жазо санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлади.

Қува туман маъмурий

судининг раиси А.Жумаев

 

Фарғона вилоят маъмурий

судининг судьяси У.Ахмедов

 

 

Киритилди: 10:09 14.02.2020. Ўқилди: 2272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!