Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада алиментдан 10 йиллик қарздор ота ушланди

Фарғонада алиментдан 10 йиллик қарздор ота ушланди

Фарғонада 10 йил давомида фарзандига алимент тўлашдан қочиб юрган ота қўлга тушди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.

Ижро ҳужжатига кўра, Фарғона шаҳрида яшовчи А.Т.дан икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор ота алимент тўловларидан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан 2022 йилнинг январь ойида қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишларига кўра, қарздор ота 2014 йил февраль ойида Россия давлатига чиқиб кетгани аниқланган.

2024 йил июнь ойида Россия давлатидан қайтган қарздор ота Фарғона шаҳридан топилиб, давлат ижрочисига топширилган.

“Қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) асосан қонуний чора кўрилмоқда”, дейилади хабарда

Киритилди: 23:32 22.06.2024. Ўқилди: 993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!