Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нетаньяху нутқи чоғида Туркия ва бошқа делегациялар БМТ Бош Ассамблеяси залини тарк этди

Нетаньяху нутқи чоғида Туркия ва бошқа делегациялар БМТ Бош Ассамблеяси залини тарк этди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху нутқ сўзлаганида Туркия ва бошқа бир қатор давлатлар делегациялари БМТ Бош Ассамблеяси залини тарк этди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзди.

Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги нутқини бошлашдан аввал Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Аҳмет Йилдиз бошчилигидаги Туркия делегацияси мажлис залини тарк этди.

Исроил Бош вазири нутқи давомида зал анча бўш эди. У минбарда турганида, ўриндиқлардан гуриллаган овоз эшитилди.

Уруш жиноятларида гумон қилиниб, Халқаро Жиноят Суди томонидан ҳибсга олиш ордерига эга бўлган Биньямин Нетаньяхунинг БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилишига рухсат бериши катта баҳс ва танқидларга сабаб бўлди.

Киритилди: 23:25 27.09.2024. Ўқилди: 2346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!