Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алишер Қодиров Ўзбекистонга Украина тақдирини эслатган рус сенатори Андрей Климовга жавоб қайтарди

Алишер Қодиров Ўзбекистонга Украина тақдирини эслатган рус сенатори Андрей Климовга жавоб қайтарди

Аввалроқ, сенатор Андрей Климов Ўзбекистон парламенти спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг Россияга “ўз ички ишлари билан шуғулланиш” чақириғига жавобан Украинага шама қилиб, мамлакат тақдирини эслатган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Россия парламентининг юқори палатаси Федерация кенгаши халқаро ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Андрей Климовнинг “Lenta.ru”га берган интервьюсида ўзига қарата айтилган гапларга жавоб қайтарди.

“Украина мисолида қўрқитиш Кеосянда ранглироқ чиқаётганди, ҳамма ишни усталари қилгани маъқул”, дейди у ўз Telegram-каналида эълон қилган постида.

Шунингдек, у кўпроқ Россия каби бозордан айрилиб қолишдан қўрқишини маълум қилган.

Маълумот учун, Тигран Кеосаян “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги, RT телеканали ва “Sputnik” ахборот агентлигининг бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Юқоридаги оммавий ахборот воситалари Россия асосий пропаганда машинаси ҳисобланади.

2022 йилнинг апрель ойида Кеосаяннинг YouTube’даги каналида унинг қозоғистонликларни ношукрликда айблаб, Украинадаги аҳволдан хулоса чиқаришга чақирган ҳақоратли видеоси пайдо бўлган.

Шу йилда Россиянинг Украинага босқинидан сўнг Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Канада ва бир қатор бошқа мамлакатлар Кеосаянга нисбатан шахсий санкциялар жорий этган. 2022 йил июнь ойида Қозоғистон ТИВ Кеосаянни “нохуш шахслар” рўйхатига киритган.

Киритилди: 23:35 27.09.2024. Ўқилди: 5273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!