Марғилон шаҳрида 25 ёшли фуқаро умумий нархи 35.000.000 сўмлик 7 дона қоғоз қутида жами 350 дона пиротехника воситаларини олиб келаётганда қўлга олинган.
Ушбу пиротехника воситалари холислар иштирокида далилий ашё тариқасида ИИБ ихтиёрига олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.