Фарғона шаҳрида кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати.
Назорат тадбирларидан бирида шаҳарнинг Шакарқишлоқ маҳалласида жойлашган иссиқхона текширилган. Маълум бўлишича, тадбиркор ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1,6 миллиард сўмлик зарар аниқланди.
Тўпланган барча ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.