Бугун 27 ноябрь, 2022 йил, якшанба

O'ZB

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА SAVE ARAL – 2022 ОММАВИЙ ЮГУРИШ МУСОБАҚАЛАРИ СЕРИЯСИ БОШЛАНДИ

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА SAVE ARAL – 2022 ОММАВИЙ ЮГУРИШ МУСОБАҚАЛАРИ СЕРИЯСИ БОШЛАНДИ

Фарғона водийсининг Тўрақўрғон шаҳрида 2 октябр куни Save Aral - 2022 хайрия оммавий югуриш мусобақаларининг якунловчи серияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси кубоги ўйналишининг сўнгги босқичи старт олди. 2022 йил 2 октябрдан 8 октябргача оммавий югуриш мусобақалари Фарғона водийсининг тўртта шаҳрида, шу жумладан, Шаҳрихон, Марғилон ва Қўқонда ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақалар Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳудудий ҳокимиятлар кўмагида ташкил этилган.

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА SAVE ARAL – 2022 ОММАВИЙ ЮГУРИШ МУСОБАҚАЛАРИ СЕРИЯСИ БОШЛАНДИФАРҒОНА ВОДИЙСИДА SAVE ARAL – 2022 ОММАВИЙ ЮГУРИШ МУСОБАҚАЛАРИ СЕРИЯСИ БОШЛАНДИ

Тўрақўрғон шаҳрида ўтказилган Save Aral - 2022 оммавий югуриш мусобақаси юртимизда Ўқитувчи ва мураббийлар кунини нишонлашга бағишланган эди. Енгил атлетика федерацияси катта ва оммавий спортга алоқаси бўлган барча учун катта аҳамиятга эга бўлган ушбу байрамга алоҳида урғу беришга қарор қилди. Ҳар бир профессионал ва ҳаваскор спортчининг ғалабаси ва ютуғи асосида устозлар ва мураббийларнинг тажрибаси, билимлари ва меҳнати ётади.

Фарғона водийсида ўтказилаётган Save Aral - 2022 югуриш марафони Орол денгизи ҳавзаси атрофидаги экологик вазиятга кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилган спорт тадбирлари сериясини якунлайди. Оммавий югуриш мусобақалари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимининг саноат объектлари, Ўзбекистоннинг бетакрор маданий-тарихий ва табиий ёдгорликлари ҳудудида ўтказилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси кубоги ўйналиши доирасида махсус номинация билан нефтгаз соҳаси ходимларининг иштирок этиши бу йилга хос хусусият бўлди.

Save Aral оммавий югуриш мусобақаларини ўтказишнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ва соғлом одатларни жорий этиш ғояларини тарқатиш ҳисобланади. Save Aral ташкилотчилари жамоасини республиканинг катта ва кичик шаҳарларида, энг чекка жойлашган туманларида учратиш мумкин бўлиб, улар доимо ҳақиқий спорт байрами муҳитини яратишга тайёр туришади.

Оммавий югуриш мусобақаси 4 октябрда навбатдаги шаҳар Шаҳрихонда бўлиб ўтиб, 6 октябр куни эстафета Марғилон шаҳрига ўтади. Save Aral - 2022 хайрия оммавий югуриш пойгалари серияси 8 октябр куни Қўқонда ўтказилади. Спорт байрамига 10 мингдан ортиқ иштирокчи қўшилиши кутилмоқда.

Save Aral – 2022 да иштирок этишга хоҳиш билдирган ҳамма учун ушбу шаҳарларда ўтказиладиган оммавий югуриш мусобақаси пайтида старт куни рўйхатдан ўтиш жараёни очиқ бўлади.

Киритилди: 23:46 02.10.2022. Ўқилди: 1906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!