Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган З.А. хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 90 млн сўмлик 7 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини танишларининг “Lacetti” ва “Damas” русумли автотранспорт воситаларида кейинчалик сотиш мақсадида “Ат-термизий” МФЙ ҳудудидаги хонадонга олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.