Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғона вилоятида 381,6 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фарғона вилоятида 381,6 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К., К.М., А.А., ва М.Ш. келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 381,6 млн сўмлик жами 2 400 қути (24 минг дона флакон) “АМПИСУЛ” номли дори воситасини Данғара туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!