Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона вилоятида 2,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фарғона вилоятида 2,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

«Ўзенергоинспекция»нинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбири давомида Фарғона туманида жойлашган «B. F.» МЧЖга қарашли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортиб, газ сўрғич мослама орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 772 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:15 20.12.2025. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!