Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғона ва Наманган вилоятларида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда ДХХнинг чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Ғ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, республика ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий баҳоси 120 млн сўмлик 10 минг қути “Mondeo” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Фарғона туманида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. бошқарувидаги “ВАЗ 2106” русумли автомашина Янги Наманган тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда 5 500 қути хорижда ишлаб чиқарилган “Milano” ва “Oris change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:28 17.06.2025. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!