Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона шаҳрида 1,5 млрд сўмлик кредит маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари фош этилди

Фарғона шаҳрида 1,5 млрд сўмлик кредит маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.Z” МЧЖ раҳбари Ш.Б. “Микрокредитбанк” АТБ Фарғона банк хизматлари офисидан 1,5 млрд сўм кредит маблағларини ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, банк манфаатларига зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:51 08.07.2026. Ўқилди: 974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!