Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона корхоналари 60 та янги бозорга кириб борди

Фарғона корхоналари 60 та янги бозорга кириб борди

Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Қайд этилганидек, ўтган етти йилда вилоятда катта ўзгаришлар бўлди.

Киритилган инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди. Товар айланмаси 10 миллион доллардан ошган 122 та корхона пайдо бўлди. Фарғона корхоналари 60 та янги бозорга кириб борди.

Бугунги кунга келиб, вилоятда янги корхона очаман, кенгайтираман, инновацион лойиҳам бор, юзлаб, минглаб одамни ишли қилмоқчиман, деган тадбиркор кўпайди.

Шу билан бирга, агар вилоят раҳбарияти янгича тизим қилиб, тадбиркорлар билан кўпроқ шуғулланганида эди, Фарғонада 2-3 карра кўп натижага эришиш мумкин бўлар эди, деди давлатимиз раҳбари.

Киритилди: 13:32 12.07.2024. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!