Бир неча йилдан бери исроил босқинчилари босиб олинган Қуддусда тинч аҳолини ўз уйларидан ҳайдаш сиёсатини амалга оширмоқда.
Бу сиёсат натижасида минглаб фаластинликларнинг уйлари бузиб ташланди. Биргина 2024-йилда 243 та уй бузилгани қайд этилган.
Бузилган хонадонларнинг 103 таси мажбурий бузишлар бўлиб, мулкдорлар молиявий жарима ёки таъқибдан қўрқиб, ўз уйларини вайрон қилишган.
Вазият, айниқса, Қуддуснинг Силван ҳудудида кескинлашган.