Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
«Ҳаммаёқда, айниқса, Ғазо, Ғарбий соҳил (Шарқий Қуддус билан бирга), Иордания, Ливан ва Суриядаги қочқинлар лагерларида миллионлаб фаластинлик қочқинларнинг азоб-уқубатлари давом этмоқда», — деди Фаластин президенти.
Аббос Исроилни «геноцид»да айблаб, мақсад «бизнинг халқимизни Ғазо секторидан сиқиб чиқаришдир», деди.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Фаластинни «озодлик зонаси»га айлантирмоқчи эканини айтганди.