Амстердамда тартибсизликлар кечаси бўлиб ўтди.
Ижтимоий тармоқларда Фаластин тарафдори ҳаракатларга алоқадор гуруҳлар пиротехника воситаларидан фойдаланиб, ўғирлик уюштириб, трамвайни ёқиб юборган. Ёнғин тезда ўчирилди.
Полиция маълумотларига кўра, радикаллар скутерларда фаол ҳаракатланиб, хавфсизлик кучларига қаршилик кўрсатган. Натижада юзга яқин одам ҳибсга олинган.
Акция 8 ноябрь куни шаҳарда юз берган тартибсизликларнинг давоми эди, ўшанда ниқоб кийган ва Фаластин байроғини кўтарган одамлар футбол ўйинидан кейин исроиллик мухлисларга ҳужум қилган. Ўшанда 10 киши яраланган ва шу кунга қадар Исроил фуқаролари ҳалигача алоқага чиқмаган.