Рамаллаҳда ҳокимиятдаги Фаластин ҳукумати душанба куни истеъфога чиқади.
Бу ҳақда «Al Mayadeen» телеканали Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос маъмуриятидаги расмий манбага таяниб хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, бош вазир Муҳаммад Штае Фаластин раҳбарига ўз истеъфосини тақдим этади, бироқ унинг кабинети янги ҳукумат тузилмагунча ўз фаолиятини давом эттиради.
Манбанинг қайд этишича, президент Аббос бу қадамни баъзи минтақавий ўйинчилар ва АҚШ босими туфайли қилмоқда. «Ҳукуматнинг истеъфога чиқиши Ғазо секторидаги урушни тугатиш бўйича олиб борилаётган воситачилик саъй-ҳаракатлари ва ҳарбий кучларни олиб чиқиш ва Фаластин анклавидаги блокадани олиб ташлаш учун халқаро кафолатлар берилиши билан боғлиқ», - дея таъкидлади у.
Манбага кўра, «кейинги босқич янги ҳукумат тузилгунга қадар барча Фаластин гуруҳлари, жумладан, ҲАМАС ҳаракати иштирокида миллий консенсусга эришиш бўлади».