Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фаластин ФИФАга шикоят қилди

Фаластин ФИФАга шикоят қилди

10 июнь куни Фаластин терма жамоаси Иордания мамлакатида Жаҳон чемпионати саралашининг 10-тури доирасида Ўмон термасини қабул қилди.

Ушбу баҳсдаги ғалаба Фаластин термасини Жаҳон чемпионати саралашининг 4-босқичига олиб чиқиши билан аҳамиятли эди. Амалда ҳам жамоа ўйиннинг асосий қисмида Ўмон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб турганди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида, Ўмон термаси пенальти зарбасидан ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Айнан ушбу пенальти сабаб Фаластин терма жамоаси ҳакамлар устидан ФИФАга шикоят қилди. Уларнинг фикрича, бу вазият пенальтига тортмайди ва ушбу ҳолат бевосита ўйин натижасига таъсир ўтказгани сабаб баҳс қайтадан ўтказиши керак.

Киритилди: 13:55 13.06.2025. Ўқилди: 1019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!