Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги полиомиелит (асаб системасини фалаж қиладиган ўта юқумли касаллик)га қарши эмлаш кампанияси бошланди. Буни Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИCЕФ ва Халқаро банк молиялаштирмоқда.
“Анадолу” мухбирининг хабар беришича, бу Яманнинг Адн вилоятида ташкил этилган матбуот анжуманида айтилган. Анжуманда Соғлиқни сақлаш вазири Носир Боум, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИCЭФ вакиллари иштирок этишган.
Кампания 5 ёшга тўлмаган 5 миллион 527 минг 771 болани эмлашни мақсад қилган.
Эмлаш Яманнинг барча вилоятларида амалга оширилади. Ҳатто ҳусийлар қўл остидаги вилоятларда ҳам.
Яманда 3 йилдан бери вабо ва бошқа турли касалликлар тарқалишининг олдини олишни имкони бўлмаяпти. Бунга мамлакатда давом этаётган уруш сабаб бўлмоқда.
Manba: azon.uz