Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Facebook’даги носозликлар. Ўзбекистонда фойдаланувчилар яна VPN’ни юклаб олишмоқда

Facebook’даги носозликлар. Ўзбекистонда фойдаланувчилар яна VPN’ни юклаб олишмоқда

Facebook ижтимоий тармоғи ишида 16 сентябрь кундузги вақтларда яна носозликлар кузатила бошланди.

Downdetector сервиси маълумотларига кўра, носозликлар фақатгина Ўзбекистонда кузатилмаяпти. Бироқ, бошқа мамлакатлардаги фойдаланувчилар ижтимоий тармоққа кира олмасликлари борасида шикоят қилмоқдалар (log in). Ўзбекистонда эса асосий муаммо серверларга умуман кириб бўлмаётганидадир (total blackout).

Сервисга кириш билан боғлиқ муаммолар яна VPN-иловалар оммабоплигини оширмоқда.

Масалан, iOS учун VPN Proxy Master аввалги носозликлар пайтида Ўзбекистондаги энг кўп юклаб олинган дастурга айланган бўлса, кейинчалик позициясини йўқота бошлади. Ҳозирда эса, у 78 позицияга кўтарилди ва ўсишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда VPN-иловалар оммабоплиги пасайиши кузатилаётгани хабар берилганди.

Киритилди: 17:25 17.09.2018. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!