Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фабрицио Романо Роналдунинг бойкот сабаби ва унинг келажаги ҳақида маълумот берди

Фабрицио Романо Роналдунинг бойкот сабаби ва унинг келажаги ҳақида маълумот берди

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг YouTube-каналида Криштиану Роналдунинг “Ан-Насср” учрашувларини бойкот қилаётгани ва унинг келажаги билан боғлиқ вазият юзасидан батафсил изоҳ берди.

Романонинг таъкидлашича, муаммо Криштиану Роналду ва “Ан-Насср” клуби ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ эмас. Инсайдерга кўра, португалиялик футболчининг жамоа бош мураббийи, жамоадошлари, мухлислар ҳамда клуб раҳбарияти билан муносабатлари жуда яхши.

“Криштиану клубдаги муҳитдан, мураббийлар штабидан ва раҳбариятнинг ишидан мамнун. Клуб ичида ҳеч қандай муаммо йўқ”, дейди Романо.

Бироқ муаммо Саудия Пролигасидаги бир нечта клубларни назорат қилувчи фонд фаолияти билан боғлиқ экани қайд этилди. Роналду айнан ушбу фонднинг инвестициялар, бюджетлар ва умумий стратегия борасидаги қарорларидан норози.

“Гап клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоадошлар ёки менежер ҳақида эмас. Масала энг юқори даражадаги бошқарувга тааллуқли. Буни аниқ тушуниб олиш муҳим”, дея қўшимча қилди инсайдер.

Романонинг сўзларига кўра, Криштиану Роналду “Ан-Насср” билан муносабатларни узмоқчи эмас. Футболчи Саудия Пролигасидаги айрим клублар ва уларни бошқараётган тизим бўйича қабул қилинаётган қарорлардан норози, холос.

Маълумот учун, Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги сўнгги икки учрашувни ўтказиб юборди. Миш-мишларга кўра, португалиялик ҳужумчи навбатдаги учрашувда ҳам майдонга тушмаслиги мумкин.

Киритилди: Бугун 09:12. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!