Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фабрицио Романо Беллингемнинг "Реал"га ўтиши борасидаги якуний музокараларни эълон қилди

Фабрицио Романо Беллингемнинг "Реал"га ўтиши борасидаги якуний музокараларни эълон қилди

Журналист Фабрицио Романо ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида 19 ёшли инглиз ярим ҳимоячиси Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг “ Реал”га ўтиши бўйича якуний музокаралар келаси ҳафта Бундеслига чемпионлиги учун кураш якунланганидан сўнг бўлиб ўтишини айтди.

Германия чемпионати якунланишига бир тур қолганида “қора-сариқлар” “Бавария”ни икки очкога ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Романо келишувга бошқа ўйинчилар жалб қилинмаслигини ва трансфер 100 миллион евро ва қўшимча тўловлар бўлишини айтди. Олдинроқ у Беллингемнинг "Реал" билан шахсий шартномаси шартлари 100% келишилганини ҳам хабар қилганди.

Англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:18 26.05.2023. Ўқилди: 1314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!