Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Al-Ain international cup ўртоқлик турниридаги ғалабадан сўнг ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
“Бизда мақсад бор: 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига пухта тайёрланган ва хабардор ҳолатда етиб бориш. Шунинг учун БАА’да ўтказилган “Ал-Айн” халқаро кубогида ғалаба қозонган жамоам билан фахрланаман. Биз ФИФА рейтингида ўзимиздан юқорида турувчи Миср ва Эронни мағлуб этдик. Биз тўғри йўлдамиз. Сафар энди бошланмоқда. Ҳар куни фидойилик билан ишлашни давом эттиришимиз керак. Фақат шунда келажакни барпо этишимиз мумкин. Биз - бир жамоа. Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик”, - деб ёзди 52 ёшли италиялик мураббий.
Ўзбекистон кеча финалда Эронни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 0:0, пенальтилар - 4:3.