Эйфел минораси деярли тўққиз ойлик танаффусдан сўнг 16 июль куни меҳмонлар учун очилади.
Таъкидланишича, дастлаб минорага ташриф буюрувчилар сони чекланади. Дастлаб кунига ўн минггача одам ташриф буюриши мумкин. Пандемия бошлангунга қадар бу ерга кунига 25 минг киши келган.
Эйфел минораси март ойининг ўрталаридан май ойининг ўрталарига қадар, шунингдек, 2020 йил октябрь ойининг охиридан бошлаб ёпилган эди.
19 майдан бошлаб Францияда эпидемик вазият яхшиланганлиги сабабли карантин чекловларини юмшатишнинг янги босқичи бошланди. Музейлар, кинотеатрлар, кафе ва ресторанларнинг террасалари, кийим-кечак ва маиший техника дўконлари ташриф буюрувчилар учун очилди.