Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Евроучлик" ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг Қатарга берган зарбаларини қоралади

"Евроучлик" ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг Қатарга берган зарбаларини қоралади

Франция, Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Исроил Мудофаа кучларининг Қатар пойтахти Доҳага уюштирган зарбаларини қоралади. Улар яҳудий давлатининг ҳаракатлари Яқин Шарқ минтақасида авж олиш хавфи туғдиради, деган хулосага келишди.

"Биз Франция, Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг 9 сентябрь куни Қатар суверенитетини бузувчи ва минтақадаги вазиятни янада авж олиш хавфини туғдирувчи Доҳадаги зарбаларини қоралаймиз", — дейилади Германия ТИВ сайтида.

Вазирларнинг фикрича, Исроилнинг ҳаракатлари қолган гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги можарога чек қўйишни таъминлайдиган тинчлик битимига таҳдид солади.

Ташқи ишлар вазирлари Қатар билан бирдамлик изҳор қилиб, томонларни вазминлик кўрсатишга ва тинчликка эришиш имкониятидан фойдаланишга чақирди.

Киритилди: 11:15 13.09.2025. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!