Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Евроучлик" Эронга қарши санкцияларни тиклаш механизмини ишга тушириш ниятида

"Евроучлик" Эронга қарши санкцияларни тиклаш механизмини ишга тушириш ниятида

Франция, Германия ва Буюк Британия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йилги кенг қамровли ҳаракатлар режасида назарда тутилган Теҳронга қарши санкцияларни тиклаш механизмини пайшанба куниёқ фаоллаштириш ниятида.

Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда.

"Евроучлик" етакчилари Эрон йиллар давомида 2015 йилги ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларини очиқдан-очиқ бузмоқда ва вазиятни тўғрилаш учун ҳеч қандай аниқ чоралар кўрмаяпти, деб ҳисоблайди", — Европа дипломати Axiosга механизмни ишга тушириш қарори сабабларини тушунтирди.

Унинг қўшимча қилишича, "механизмнинг ишга туширилиши дипломатиянинг тугашини англатмайди, "Евроучлик" давлатлари БМТ санкциялари кучга киргунга қадар бир неча ҳафта давомида Эрон билан ўзаро ҳамкорликка очиқ қоладилар”.

Механизмни фаоллаштириш жараёнининг ўзи 30 кун давом этади ва европаликлар буни Россия октябрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилгунига қадар якунламоқчи, деб ёзади портал.

Киритилди: 12:30 28.08.2025. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!