Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европарламент Урсула фон дер Ляйенга ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради

Европарламент Урсула фон дер Ляйенга ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради

Европарламент Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга ишончсизлик вотуми бўйича яна бир бор овоз беради. Европарламент спикери Роберта Метсола депутатларга ЕК раҳбари бўйича иккита ариза ҳақида маълум қилди, деб хабар қилди dpa манбаларга таяниб.

Ушбу маълумотларга кўра, овоз бериш октябр ойининг бошида бўлиб ўтади. Ўнг «Европа учун ватанпарварлар» фракцияси ва Сўл фракция шу ҳақда ариза топширган. Таклифлардаги танқидлар биринчи навбатда фон дер Ляйенга қаратилган, аммо қонунга кўра, ишончсизлик вотуми фақат бутун Европа комиссиясига қарши билдирилиши мумкин.

Politico таъкидлаганидек, қарама-қарши сиёсий кучлар томонидан бирданига иккита ишончсизлик аризаси берилиши мисли кўрилмаган ҳодисадир.

Киритилди: 23:32 18.09.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!