Европарламент Россия нефтини олиб кетаётган танкерларга қарши янги санкциялар қўллашни талаб қилувчи резолюция тайёрламоқда. Қарорда ушбу кемаларнинг Ла-Манш бўғозига киришини тақиқлаш таклифи киритилган. Бу ҳақда ҳужжат лойиҳасида айтилган.
"Европа парламенти Европа Иттифоқи мамлакатларини Буюк Британия билан яқин ҳамкорликда ушбу танкерларнинг Ла-Манш бўғозига киришини тақиқлаш чораларини кўришга чақиради", — дейилади ҳужжатда.
Европарламент, шунингдек, бўғозларни назорат қилувчи бошқа давлатларни Россия нефти ташувчи кемалар ҳаракатини чеклаш чораларини кўришга чақиришни режалаштирмоқда.
Ҳужжатда Европа Иттифоқи ва ҳамкорларнинг Россия нефтини ташишда турли шифтлар ва чекловлар жорий этишга уринишлари муваффақияцизликка учрагани таъкидланади.
Резолюция ноябрь ойи охирида Страсбургдаги Европарламент сессиясида овозга қўйилади.