«Деярли уч ҳафта олдин мен мамлакатнинг турли ҳудудларида тўғридан-тўғри манипуляцияга гувоҳ бўлдим», деди кузатувчилар гуруҳининг бир қисми бўлган чехиялик депутат Маркета Грегорова. Ўша сайловлардаги кенг кўламли қонунбузарликлар 13 ноябрь куни АP'да бўлиб ўтган мунозаралар мавзусига айланди.
«Ушбу сайловлар Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мамлакат талаб қиладиган стандартларга жавоб бермайди», деди Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Шинас. Бироқ, барча Европарламент депутатлари бу баҳога қўшилмаган. Бир қатор ўта ўнг ва ўта сўл сиёсатчилар Грузияда сайловлар демократик мезонларга жавоб бергани ва Европа Иттифоқи уларнинг натижасини қабул қилиб, мамлакат расмийлари билан ҳамкорликни давом эттириши кераклигини таъкидлади.
Брюссел бир неча ой олдин Тбилиси билан сиёсий алоқаларни қисқартирган ва Грузия ҳукуматига молиявий ёрдамни тўхтатган. ЕИ билан муносабатларни тўлиқ тиклаш учун Грузия Европа Комиссияси тавсия қилган тўққизта қадамни қўйиши керак. Улар орасида инсон ҳуқуқларига зид бўлган «оилавий қадриятлар» ва «хорижий агентлар» ҳақидаги қонунларни бекор қилиш ҳам бор. Акс ҳолда, Европа Иттифоқи қўшимча санкциялар жорий қилиши мумкин. Таклиф этилаётган чора-тадбирлар орасида «визасиз» визани бекор қилиш, ЕИ ёрдамини тўлиқ тўхтатиш ва Грузияни халқаро сиёсий изоляция қилиш киради.