Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европанинг тўртта йирик футбол лигаси ФИФАни ислоҳ қилишни талаб қилди

Европанинг тўртта йирик футбол лигаси ФИФАни ислоҳ қилишни талаб қилди

Германия Бундеслигаси, Англия Премьер-лигаси, Италия А Серияси ва Испания Ла Лигаси ФИФА раҳбариятига қўшма мактуб йўллаб, ташкилотда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказишни талаб қилди.

Лигалар ФИФАдаги бошқарув тизими билан боғлиқ муаммолар сўнгги йилларда футболнинг шаклланган асосларига хавф туғдираётганини таъкидлаган.

Мактубда Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотишга ташқи инвесторларни жалб қилиш бўйича амалга ошмай қолган лойиҳа, шунингдек, АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси Дональд Трамп билан телефон суҳбатидан сўнг бекор қилингани ҳам тилга олинган.

Лигалар ФИФА учун учта асосий талабни илгари сурди:

  • манфаатдор томонларни қарор қабул қилиш жараёнига реал жалб этиш;

  • қарорларни факт ва ишончли маълумотлар асосида қабул қилиш;

  • ФИФАни футбол манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида тижорий манфаатларнинг устунлигидан ҳимоя қилиш.

Лигаларнинг таклифига кўра, 2027 йил 18 мартда сайланадиган ФИФА президенти лавозимга келганидан кейин 100 кун ичида мустақил комиссия тузиши керак. Комиссия ҳисоботи эса олти ой ичида эълон қилиниши лозим.

Ҳозирча Жанни Инфантино ФИФА президенти лавозимига янги муддат учун расман номзоди кўрсатилган ягона номзод бўлиб турибди.

Киритилди: 20:50 25.09.2026. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!